Eng yangi shou biznes olami
Вход
Реклама
Муваффақиятли бизнес режа тузиш қоидалари
Агар сизда бизнес режа тузиш нияти бўлса, қуйида сизга бераётган тавсияларимизга амал қилсангиз, фойдадан холи бўлмайди.

Ўзингиз ҳақингизда маълумот беринг
Кимлигингиз, ўйлаган бизнесингизни амалга ошириш учун сизда қандай имкониятлар бор, таълим ва малакангиз ҳақида билдиринг.

Бизнес режангизнинг мақсадини тушунтириб беринг
Бизнес режа нима мақсадда ёзилаётганига қараб турли шаклда бўлиши мумкин. Бизнес режалар одатда қуйидаги мақсадларда ёзилади:
Бошланғич сармояни тахминан ҳисоблаб чиқиш
Бизнес лойиҳанинг фойдали ёки зарарли эканлигини билиш
Маҳсулот ёки хизматингизни, мижозларингизни ва рақибларингизни аниқлаштириш
Бизнес моделингиз, мақсадларингиз, ва бу мақсадга эришиш учун керакли стратегияларни белгилаш;
Бизнес лойиҳангизни бошқаларга (банк, сармоядорлар, ҳамкорлар ва ҳ.к.) тушунтириб бериш
Режангизнинг асосий бўлимлари рўйхатини тузиб олинг, ёки диаграммалар ёрдамида муҳим фикрларингизни қисқа қилиб қоғозга туширинг. Асосийси булар ўзингиз учун тушунарли бўлса, бизнес режангизни ёзиш жараёни ўзингизга осонлашади.

Маҳсулот ёки хизматингиз турини таърифлаб, тушунтириб беринг
Мижозларингизга сизнинг маҳсулот ёки хизматингиздан нима фойда борлиги, маҳсулот тури ва хизматингизнинг ўзига хос жиҳатлари, ишлаб чиқариш жараёни ва ва бошқа ўзига хосликларини изоҳлаб беринг.

Маҳсулотингизнинг ўзига хос ва бошқалардан ажралиб турувчи жиҳатлари
Нимага мижозларингиз бошқа рақобатчиларингизнинг эмас сизнинг маҳсулот ёки хизматингизни сотиб олиши кераклиги ҳақида ёзинг. Сизнинг нархларингиз бошқалардан арзонроқми, ё сифат жиҳатдан ажралиб турасизми? Балки сизнинг жойингиз мижозлар учун қулайдир, ёки вақтдан ютиш имконини берарсиз?

Харидорларингиз маҳсулотингиз учун тахминан қанча пул сарфлашини аниқланг
Мижозларингизни сизнинг маҳсулот ё хизматларингизга қанча пул тўлашга тайёр эканликлари, бир йилда ўртача неча мартта шу маҳсулотдан сотиб олишларини ҳисоблаб ёзинг. Албатта бу ерда қуруқ тахминлар эмас, изланиш ва тадқиқотлар натижасидан келиб чиқиб ёзишингиз керак.

Бир йилда ўртача қанча маҳсулот ишлаб чиқара олишингиз ҳақида ёзинг
Ишчи кучи ёки ускуналарингизнинг қобилиятидан келиб чиқиб бир йилда шу маҳсулотдан энг коп қанча ишлаб чиқара олишингизни ёки хизматингизни неча марта бера олишингизни ҳисоблаб ёзинг.

Ҳар бир маҳсулотнинг тан нархи қанча бўлишини ҳисобланг
Маҳсулот ишлаб чиқариш учун кетадиган материаллар нархидан тортиб ишчиларга бериладиган ойлик, дўкон ёки ускуна ижара харажати, солиқ, электр, телефон интернетдан тортиб барча харажатларни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир маҳсулотингизнинг тан нархи қанчага тушишини ҳисоблаб чиқинг.

Қанча бошланғич сармоя керак бўлишини ёзинг
Ишни муваффақиятли бошлаб олиш учун қанча бошланғич сармоя керак бўлишини ва бу сармоя нималарга ишлатилишини тушунтиринг.

Умуман олганда сизнинг бизнесингиз нимага фойда келтирадиган бўлишини ва қанча вақтда фойда олиб келишни бошлашини далиллар билан ёзинг
Бунинг учун бозорни яхшилаб ўрганиб, ҳисоб-китобларни тўғри ва ишонарли қилишингиз керак.

Бизнес режангиздаги асосий бўлимларининг қисқа мазмунини санаб ўтинг
Буни бизнес режангизнинг бошига жойланг. Кўпинча сармоядорларнинг бизнес режани тўлиқ ўқиб чиқишга вақтлари ва хоҳишлари бўлмайди. Шунинг учун улар режангизнинг барча муҳим ва эътиборга лойиқ жиҳатларини шу қисқа мазмунни ёритган ёзувдан оқиб, уларда қизиқиш уйғотсагина кейин деталларни билиш учун асосий қисмни ўқишга киришишлари мумкин. Шунинг учун бу бўлим қисқа ва эътиборни тортадиган бўлиши керак.

Зарнигор АБДУМАЛИКОВА
Связаться с нами
OkMuz.NET
shaha_98s98@bk.ru
+7-(999)-846-30-06
Официальные страницы
Odnoklassniki