Eng yangi shou biznes olami
Вход
Реклама
Ота-оналарга тарбия борасида 10 та тавсия
Биз ота-оналар фарзандимизга тарбия бериш жараёнида доимо қандайдир муаммоларга дуч келамиз ва бундай ҳолатни бартараф этишга бирмунча қийналамиз. Тажрибали ота-оналар эса, бундай вазиятларнинг барига алла қачон ечим топишган. Ҳозир сиз билан ана шу тажрибаларни ўртоқлашмоқчимиз.

• Бола беҳосдан йиқилиб тушиб йиғлай бошласа, аввал сўранг: “Бирон жойинг оғрияптими ёки қўрқиб кетдингми?” Кўпинча болалар оғриқдан эмас, қўрқувдан йиғлашади. “Шундай пайтларда биласанми, ёшлигимда мен ҳам бир куни йиқилиб тушгандим” деб бошланувчи ҳикояни гапириб беринг. Болалар бундай ҳикояларни жон деб тинглашади ва тезда овунишади.

• Самолётда, поездда ёки автобусда узоқ сафарга чиққанда кўпинча болалар зерикиб, қачон тушамиз деб безор қилиб юборишади. Бундай вазиятни олдини олиш учун, билетни ҳар хил жойлардан олинг: токи кичкинтойнинг ёнида ўтирган она икки соат ўтгач, ота билан жой алмашсин. Шундай қилиб болакай дам отаси, дам онаси билан кетади. Бу ўзгариш унинг зерикмаслигига сабаб бўлади.

• Секундомер! Болангизнинг тез кийиниб олиши, ўйинчоқларини йиғиштириши, овқатини охиригача еб қўйиши ва ҳоказолар учун яхши рағбат. “Қани, неча сонияда овқатингни еб бўларкансан”, – дейсиз, тамом.

• Бир нечта оддий жонивор ва предметларни чизишни ўрганиб олинг, бола хархаша қилса, ўшаларни чизиб берасиз, сўнг унинг ўзи қайта-қайта шу расмларни чизиб ўтираверади.

• Ҳафтада бир кунни “ширинлик куни” деб эълон қилинг. Ҳар доим “Кўп ширинлик ема, томоғинг оғриб қолади” деб куюнавермай, “Конфетни чоршанба кунлари еймиз”, дейсиз. Кўрасиз, боланинг овқатланиши тартибга тушиб қолади.

• Метрода ёки бошқа шаҳар транспортида бола билан узоқроқ юришга тўғри келиб қолса, бирон китоб олволинг, бола ундаги суратларни томоша қилиб, топшириқларни ечиб, зерикмай кетади.

• Боланинг ёнида бўлишнинг ўзи кифоя эмас, унга эътибор беришингиз, у билан мулоқот қилишингиз керак. Шу сабабли ишдан уйга қайтгач, планшет ва телефонингизни бир четга йиғиштириб қўйиб, ўн дақиқа бўлса-да у билан гаплашинг, қучоқланг, эркаланг. Кейин фарзандингиз ғингшиб этагингизга ёпишавермайди, сизни тинч қўйиб ўз иши билан машғул бўлади.

• Тиш ювишни кўп болалар ёқтирмайди. Тиш ювиш учун махсус бир қўшиқ танланг ва унинг жўрлигида тишларни ювишни болага таклиф қилинг. Бир томондан, фарзандингиз қўшиқ билан овора бўлиб тишларини жон деб ювади, иккинчи томондан қўшиқ таймер вазифасини ўтайди, яни у тугамагунча тишларни шўтка билан ишқалаб туриш керак бўлади. Шундагина кичкинтойингизни тишни ўлда-жолда эмас, 2 дақиқа давомида ювишга одатлантирасиз.

• Болалар ўйинчоқларини ёки хоналарини йиғиштиришни ёқтиришмаса-да, катталарнинг юмушларини бажаришни жуда исташади. Масалан: кир машинадан кийимларни олиш ёки чангютгич билан гиламни тозалашни. Сиз фарзандингизга қайси юмуш ёқишини билиб олинг. Болани ўша севимли юмуши билан машғул қилиб қўясиз-да (масалан, “Мана шу ёнғоқларни пакетга ёки тоғорачага санаб сол-чи, нечта экан дейсизда”) бошқа юмушингизни тезгина битириб оласиз.

• Кўпинча ёш болалар “Юрмайман, кўтаринг” деб хархаша қилишади. Шундай пайтларда бирон санама шеър ёки қўшиқ жўрлигида шаҳдам қадамлар билан аскарларга ўхшаб юришни таклиф қилинг. Бу болага қизиқ туюлиши табиий.

Зарнигор АБДУМАЛИКОВА
Связаться с нами
OkMuz.NET
shaha_98s98@bk.ru
+7-(999)-846-30-06
Официальные страницы
Odnoklassniki